Умумий маълумотлар | "Ўзпахтаэкспорт" АЖ
Ишонч телефони
+998 71 202-4220
E-mail
info@uzpex.uz

Умумий маълумотлар

Ўзбекитон Республикаси Президентининг 27.10.2015 йилдаги “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4761–сонли Фармонига асосан жамият “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибига киради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 октябрь 2015 йилдаги ПФ-4761-сон Фармонига асосан “Ўзпахтаэкспорт” акционерлик жамияти “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибига киради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 октябрь 2015 йилдаги ПҚ-2422-сонли “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан «Ўзпахтаэкспорт» АЖнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

пахтани қайта ишловчи корхоналар томонидан пахта терминалларига етказиб берилаётган пахта толасини қабул қилишни таъминлаш, уни қатъий ва аниқ ҳисобга олган ҳолда, толанинг сифат хусусиятлари бўйича лаборатория тадқиқотларини ўтказиш;

пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сақлашнинг замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини ташкил қилиш, уларнинг сифати пасайиши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик;

жаҳон ва минтақавий пахта бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича тизимли маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, улардаги тенденциялардан келиб чиқиб, пахта толасини экспортга ва ички истеъмолчиларга сотиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

жаҳон бозорининг конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, пахта толасини етказиб бериш тўғрисида экспорт шартномалари тузилишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ экспортга етказиб берилаётган пахта толаси учун толани ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни таъминлаш.

Юқоридагилардан ташқари жамият қуйидаги фаолият турлари билан ҳам шуғулланади:

•товарлар ва хизматлар экспорт-импорт операцияларни амалга ошириш;

•ташқи савдода воситачилик хизматларини кўрсатиш;

• хорижий давлатлар билан янги шаклдаги ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва тадбиқ қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

•реклама тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш, халқаро савдо ярмаркаларини, кўргазмаларини, симпозиум, конфренция, семинарларни ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш, манфаатли корхоналар ва ташкилотларни  ахборот ва маслаҳатлар билан таъминлаш:

•факторинг, холдинг ва сармоявий операцияларни ўтказиш;

•агентлик функцияларини бажариш;

•лизинг ва ижара операциларини бажариш;

•юридик ва жисмоний шахсларга пуллик хизматлар кўрсатиш;

•савдо ва воситачилик фаолияти;

•юридик ва жисмоний шахсларга сервис, агентлик ва маркетинг хизматларини кўрсатиш;

•Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари.